06.08.2024 10:14
1387
«Ал Иттиҳод» Сербия миллий жамоаси дарвозабонини сотиб олди

«Ал Иттиҳод» «Маллорка» клуби ва Сербия миллий жамоаси дарвозабони Предраг Райкович билан шартнома имзолади.

28 ёшли посбон Саудия клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади. Трансфер қиймати 11 млн еврони ташкил қилди.

Райкович 2022 йилдан бери «Маллорка»да ўйнаб келаётганди. У ўтган мавсумда Ла Лигада та баҳсда майдонга тушган. 

Эслатиб ўтамиз, Жидда клуби дастлаб «Манчестер Сити»дан Эдерсонни сотиб олишига уринди ва 30 млн евро таклиф қилди, аммо «шаҳарликлар» 60 млн евро сўрашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар