05.08.2024 13:43
4891
Темур Кападзе: «Миссиям тугади. 3,5 йил дам олмадим. Таътилга чиқаман»

Ўзбекистон олимпия жамоаси ва «Олимпик» клуби бош мураббийи Темур Кападзе таътилга чиқишини айтди.

«Таътилга чиқмоқчиман. 3,5 йилдан бери дам олиш нима эканлигини билмадим.

Бу вақт давомида олимпия жамоаси билан 4 та катта мусобақада иштирок этдик. «Олимпик» билан ҳам Суперлигада стабил иштирок этиб келдик.

Умуман олганда, деярли бўш вақтим бўлмади. Лекин бундан нолимайман. 

Асосий вазифани бажардик. Олимпиадада иштирок этдик. Лойиҳадаги миссиям тугади. Йил охиригача дам олмоқчиман. «Олимпик»ни ёрдамчи мураббийлар бошқаришади.

«Олимпик»нинг келажаги нима бўлишини билмайман. Буни раҳбарият ҳал қилади. Ўзимга келсак, таътилдан сўнг нима қилишимни ўйлаб кўраман», — дея Кападзенинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар