05.08.2024 14:32
1245
Теглар
Скамакка камида 6 ойга сафдан чиқди

Жанлука Скамакка «Парма»га қарши ўртоқлик ўйинида (1:4) хочсимон пайларидан жароҳат олди. 

«Аталанта»нинг 25 ёшли форварди операция қилинади ва камида 6-7 ойни ўтказиб юборади. 

Ўтган мавсумда Скамакка бергамоликлар сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган. 

14 август куни Италия клуби УЕФА Суперкубоги учун ўйинда «Реал»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар