05.08.2024 00:01
680
Теглар
Париж-2024. Сафина Садуллаева 1.98 метрни забт эта олмади ва турнирни 7-ўринда якунлади

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Сафина Садуллаева баландликка сакраш бўйича финал дастуридаги иштирокини бошлади.

Ҳамюртимиз дастлабки уринишда 1.86 метр баландликни забт эта олди, иккинчи чиқишида эса 1.91 метр натижани кўрсатди, турнирни эса 1.95 метр билан якунлади. У ўзи учун рекордга айланиши мумкин бўлган 1.98 метрда забт эта олмади. Акс ҳолда бронза медалига эга чиқиши мумкин эди.

Қайд этиш жоиз, бронза медалига эга чиққан австралиялик Элеанор Паттерсон ва украиналик Ирина Герашенко 1.95 метрна забт этганди, аммо Сафина сарфланган уринишлари сони кўплиги сабабли турнирни 7-ўринда якунлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар