05.08.2024 15:38
2256
«Ҳозир менга жуда ҳам оғир, 25 йиллик меҳнат ва орзуларимдан воз кечяпман» – Шарофиддин Болтабоев дзюдодаги фаолиятини якунлади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев ўтиш баҳсида бронза медали учун курашиш имкониятини бой бериб, Париж-2024даги иштирокини тўхтатгач, 28 ёшда дзюдодаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
«Ассалом алайкум! Алҳамдулиллаҳ, Париж-2024даги иштирокимни тугатдим! Ҳозирда жуда ҳам оғир кунларни, стрессларни бошдан ўтқазяпман. Сабаби, 25 йиллик меҳнатларим ва орзуларимдан воз кечяпман. 4 ёшимда шу спортни бошлаганман ҳар бир ишимда фақат шу спорт билан бўлганман. Бир кун ҳам ташлаб кетмаганман. 

11 йил узликсиз терма жамаода юртим учун татамига чиқдим. Ҳеч қачон юртимни, ор-номусини сотмадим! Мен учун тўғриси, жудаям оғир қарорни қабул қилдим. Шу тўғри танлов деб ўйлайман ва мени қароримни ҳурмат қилиб, тўғри тушунасизлар деган умиддаман. 

Мен ўз спорт фаолятимни якунладим, ҳаммаси учун силарга катта раҳмат! Сизларни бир хафа қилдим, бир хурсанд қилдим, рози бўласизлар. Олимпиада медалини олиб келаман, деб ҳаракат қилдим. Лекин тақдиримга ёзилмаган экан, Аллоҳ энг яхшисини билгувчи. Мен 29 ёшга кирдим, бутун ишимни Аллоҳга таввакал топширганман! ИншаАллоҳ, ўзимга мос иш насиб қилсин. Соғ-саломат бўлинглар», - дея ёзади Шарофиддин Болтабоев инстаграмдаги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар