05.08.2024 10:24
1691
Моуринио Гундўғанни «Фенербаҳче»да кўрмоқчи

Илкай Гундўған фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

«Фенербаҳче» бош мураббийи Жозе Моуринио «Барселона»нинг 33 ёшли яримҳимоячисини жамоасида кўрмоқчи. Клуб раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг илтимосига кўра, германиялик футболчининг агенти билан музокараларни бошлади.

Аввалроқ «Галатасарой» Гундўған билан қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди. 

Илкайнинг ўзи аввалроқ болалигида «Галатасарой»да ўйнашни орзу қилганини айтган, бу унинг «Фенербаҳче»га ўтишини қийинлаштириши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар