05.08.2024 11:31
1045
Маҳмуд Маҳамаджонов — «Пахтакор» футболчиси 

«Пахтакор» «Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон U-23 жамоаси ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджоновни 2024 йилнинг якунигача ижарага олди.

«Кейинги бекат — «Пахтакор!» Хуш келибсан, Маҳмуд! Сен бизга чемпионлик йўлида ёрдам берасан», — дейилади «Пахтакор» клубининг Instagram саҳифасида. 

Шунингдек, Маҳамaджонов «шерлар»нинг иккинчи давра арафасидаги сўнгги трансфери бўлганини қўшимча қилинган. 

21 ёшли футболчи бу мавсум «қалдирғочлар» сафида Суперлигада 11 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 тадан гол ва ассист ёздириб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи Ўзбеекистон U-20 жамоаси билан 2023 йилги Осиё Кубогида ғолиб бўлган, сўнг кичик мундиалда ҳам қатнашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар