05.08.2024 12:26
2916
Теглар
Кападзе: «Осиё Кубогидан кейин олдимизда кўп вақт бўлмади. Легионерларда чемпионат тугаган, айримларда чарчоқ сезилди»

ЎФА мажлислар залида Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда мураббий «Олимпик» лойиҳаси, Париж-2024 ва легионерлар ҳақида ҳам гапирди. 

«3,5 йил олдин раҳбарият олдимизга юқори мақсадни қўйди. Бу давр мобайднида катта йўлни босиб ўтдик. Кўплаб ёшларга футболда ўз ўрнини топишига хизмат қилдик, «Олимпик»дан миллий жамоаларга чақирувлар олишди. 

Бу жамоа илк мавсумданоқ нималарга қодирлигини кўрсата олди. Про лигадан Суперлигага йўл олишни уддаланди ва жамоа шу даврга қадар стабил ўйин кўрсатиб келмоқда. Умуман олганда, 4 та йирик мусобақада иштирок этдик. Мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қилдик. Худога шукур, юзимиз ёруғ бўлди. Энг асосий вазифа — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритдик. Қолган турнирларда ҳам муносиб иштирок эта олдик, деб ўйлайман. 

Бизни қўллаб-қувватлаган раҳбариятга, мухлисларимизга ва барчангизга раҳмат айтаман. Футболимизни янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор имкониятимизни ишга солдик. Энди бу тарих. 
   
Олимпиадага келадиган бўлсак, Осиё кубогидан кейин олдимизда кўп вақт қолмаганди. Аввало Олимпиадага йўл олишдаги юк билан биз 3,5 йил ҳаракат қилдик, буни қувончи албатта бор эди. 

Кўп легионерларимизда чемпионатлар тугаганди, кимдирлардадир чарчоқ сезилди, баъзилар жамоа алмаштирди. Балки олдимизда кўпроқ вақт бўлганда бошқача бўлармиди. Тайёргарликка келсак, айтганимдек, вақтимиз кўп эмасди. Таркиб шакллантиришда ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Дукентда ҳам легионерларсиз тайёргарлик кўришга тўғри келди. 

Ёши катта футболчиларимизнинг иқтидори, кучини ҳаммамиз яхши биламиз. Футболчилар бундан кўпроғига қодир эдилар. Уларга миннатдорчилик билдираман. Улар учун ҳам, биз учун ҳам фойдали бўлди. Бу — жамоавий ўйин. Энг асосийси — биз барча учрашувда ғалаба қозонсак бўларди, қаердадир омад етишмади», — дея Кападзенинг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар