05.08.2024 12:27
1086
Теглар
«Интер» Кеза билан шартнома имзоламоқчи

«Интер» «Ювентус»дан Федерико Кезани сотиб олмоқчи.

La Repubblica'нинг хабар беришича, «Интер» — футболчи учун аниқ вариант. Ҳозирда Милан клуби вазиятни диққат билан кузатиб, масалага қандай ёндашишни ўйламоқда. «Интер» аллақачон италиялик вингернинг атрофидагилар билан гаплашган.

Таъкидланишича, «Интер» ёзда Хоакин Корреа, Валентин Карбони ва Мартин Сатрианони сотишга эришса, Кезанинг трансферини амалга ошириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ювентус»нинг янги бош мураббийи Тиаго Мотта футболчини ўз лойиҳасида кўрмаётганини айтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар