Брэйтуэйт «Эспаньол»ни сотиб олмоқчи
Мартин Брэйтуэйт «Эспаньол»ни сотиб олмоқчи.
«Барселона» собиқ форварди бу ёзда «Эспанол»ни тарк этиб, «Гремио»га ўтди.
Брэйтуэйт ўзи ўйнаган Каталония клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Даниялик футболчининг бир нечта бизнеси бор: АҚШда риелторлик компанияси, Гавада ресторан (Барселона провинциясида) ва кийим-кечак линияси.
33 ёшли ҳужумчи «Эспаньол»нинг ҳозирги эгалари билан совуқ муносабатларга эга эди. Чунки ўтган ёзда у Ла Лига жамоасига ўтмоқчи бўлганида, клуб уни қўйиб юбормаган. Мартин Евро-2024 га боришни хоҳларди. Натижада унинг Сегунда клубида қолгани Дания сафига чақирилмаслигига сабаб бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар