04.08.2024 17:16
2408
Тен Ҳаг «Ливерпул»дан учралган йирик мағлубиятдан кейин: «Ўйинда позитив вазиятлар ҳам бўлди»

Эрик тен Ҳаг «МЮ»нинг «Ливерпул»дан учралган мағлубияти (0:3) ҳақида фикрини билдирди.

АҚШнинг Каролина штатида ўтган ўртоқлик баҳсида Эрик тен Ҳаг шогирдлари йирик ҳисобда мағлуб бўлишди.

«Бу ўйиндан турлича таассуротлар қолди. Ўйинда голларни осон ўтказиб юборганимиз бизни қониқтирмайди. Аммо йирик ҳисобга қарамай, ўйинда позитив вазиятлар ҳам бўлди. 

Албатта, «Ливерпул» – жуда яхши рақиб. Улар гол уришни билишади ва агрессив ўйин кўрсатишади.

Бугун улар яхши ўйин намойиш этишди ва вазиятлардан фойдаланишда самарали ўйнашди. Қандай голларни ўтказиб юбораётганимиз бизни қониқтирмайди», – дейди «Манчестер Юнайтед» устози.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар