«Сенинг жангларинг – боксдан пул ўмаришдир». Гарсия Кроуфорднинг ғалабасини боксдаги ўғирлик деб атади
Америкалик ярим ўрта вазндаги профессионал боксчи Райан Гарсия Теренс Кроуфорд ва Исроил Мадримов жангидан кейин америкалик боксчининг ҳакамлар қарорига кўра ғалабасини боксдаги ўғирлик деб айтди.
«Дуранг ёки ўғирлик. Жин урсин сени, Кроуфорд. Сенинг жангларинг – бу боксдан пул ўмаришдир. Сен спортга ҳеч нарса бермайсан», – дея ёзди жангдан кейин ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида собиқ жаҳон чемпиони Райан Гарсия.
Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд 12 раунд кечган жангдан кейин ҳакамларнинг қарорига кўра, ғолиб деб топилиб, WBA камарига эга чиқди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар