04.08.2024 20:35
1595
Теглар
Париж-2024. Жокович – илк марта Олимпиада чемпиони

Париж-2024 тенниснинг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида финал Новак Жокович ва Карлос Алкарас ўртасида бўлиб ўтди.

Баҳсда 37 ёшли сербиялик теннисчи испаниялик рақибини 7:6 (7:3), 7:6 (7:2) ҳисобида мағлуб этиб, фаолиятида илк бор Олимпиада чемпионига айланди.

Жокович бунгача 5 марта Олимпиадада иштирок этган бўлса-да, фақатгина 2008 йилда бронзага эга чиққанди.

Париж, Франция.

Теннис. Яккалик баҳслари. Финал

Новак Жокович (Сербия) – Карлос Алькарас (Испания) – 7:6, 7:6.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар