04.08.2024 19:10
12813
Теглар
Париж-2024. Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси муддатдан аввал медаллар сони бўйича пешқадамликни кафолатлади

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Париж-2024нинг бокс мусобақалари якунланмасданоқ медаллар сони бўйича биринчи бўлишди. 

Олимпиадада яримфиналга чиққан боксчилар медалларни нақд қилишади. Ўзбекистон жамоаси сафидан эса 5 нафар боксчи яримфиналга етиб келган. Бу дегани вакилларимиз Париж Олимпиадасини 5та медал билан якунлайди. Шу тариқа, Тўлқин Қиличев мураббийлигидаги жамоа медаллар сони бўйича пешқадамликни кафолатлади.

Париж-2024. Яримфиналга қуйидаги мамлакат боксчилари етиб келишди: 
 
Ўзбекистон – 5 нафар боксчи.
Франция - 3
Доминикан Республикаси, Куба, Испания - 2
Кабо-Верде, Австралия, Қирғизистон, Болгария, Канада, Грузия, АҚШ, Британия, Мексика, Украина, Озарбойжон, Тожикистон, Германия, Қозоғистон – 1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар