04.08.2024 20:11
2038
Теглар
Париж-2024. Ҳасанбой Дўсматов фаолиятида иккинчи марта Олимпиада финалига чиқди

Ёзги Олимпия ўйинлари бокс мусобақасида ўзбекистонлик боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов яримфинал баҳсларини бошлаб берди.

-51 кг вазнда Рио Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов Кабо-Верде вакили Даниэл Де Пинага қарши ўтган яримфиналда уч раунд якунига кўра, очколар бўйича устунлик қилди ва муҳим ғалабага эришди.

Шу тариқа, у ўз фаолияти давомида иккинчи маротаба Олимпиада финалига йўлланма олди ва энди 8 август куни франциялик Билол Беннамага қарши олтин медал учун курашади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой чоракфиналдаги оғир жангда қозоғистонлик Сакен Бибоссинов устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритганди.

Маълумот учун, бунгача ўзбекистонликлардан -57 кг вазнда Абдумалик Халоков, -71 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ҳам яримфинал масаласини ижобий ҳал қилишганди. Лазизбек Муллажонов тез орада тожикистонлик рақиби билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар