04.08.2024 13:53
4039
Теглар
Олимпиаданинг 8-куни: украинларда ва митти орол вакилларида илк олтин

Ледецки ва Ринер рекорд ўрнатмоқда, АҚШ Хитойни қувмоқда.

3 август куни Париждаги Олимпиадада спортнинг 15 турида 31 та медаллар шодаси ўйналди ва бу кун турли мамлакатлар вакилларининг ажойиб ютуқлари ва рекордлари билан кечди.

Шанба куни украиналик спортчилар илк олтинни қўлга киритишди: қиличбозлар сабля йўналишида жамоавий финалда Жанубий Корея жамоасини 45:42 ҳисобида мағлуб этишди. Украин саблячилари тўртлигини Олга Харлан, Алина Комашчук, Алена Кравацкая ва Юлия Бакастова ташки этишди.

33 ёшли Олга Харлан учун бу Париж Олимпиадасидаги иккинчи медал (у яккалик баҳсларида бронза қўлга киритганди) ва фаолиятидаги олтинчи олимпия медали бўлди ва бу — украиналик спортчилар учун рекорд натижа. Украина делегацияси ҳозиргача Парижда учта медал олган — битта олтин, битта кумуш, битта бронза.

Теннис: Хитойда яна бир олтин

22 ёшли хитойлик Чжен Цинвен теннис бўйича Олимпия чемпиони бўлди. У финалда хорватиялик Донна Векични 6:2, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Якшанба куни эркаклар ўртасидаги финалда икки суперюлдуз тўқнашади: сербиялик Новак Жокович икки ярим ҳафта олдин Уимблдон финалида учралган мағлубият учун испаниялик Карлос Алкарасдан реванш олишга ҳаракат қилади.

Новак Жокович кўп йиллардан буён эркаклар теннисида юлдуз экани ва Катта дубулға турнирларида рекорд даражада ғолиб бўлганига қарамай, бирорта олимпия медалига эга эмас, на яккаликда ва на жуфтликда. Энди у камида кумуш олган ҳолда бу бўшлиқни тўлдиради.

Шанба куни бронзу учун баҳсда италиялик Лоренцо Мусетти уч сетда канадалик Феликс Ожер-Аляссимани мағлубиятга учратди.

Юз метрга югуришда олтин Кариб ҳавзасига йўл олди

Олимпия ўйинлари. Аёллар. 100 метр. Финал
1. Жулен Алфред (Сент-Люсия) — 10.72
2. Шакари Ричардсон (АҚШ) — 10.87
3. Мелисса Жефферсон (АҚШ) — 10.92

3 август куни Париждаги Олимпиадада 100 метр масофага аёллар ўртасида спринтда яримфинал ва финал баҳслари ўтказилди. Бу мусобақада иккита кутилмаган ҳолат рўй берди: асосий фаворитлардан бири, ямайкалик Шелли-Энн Фрейзер-Прайс машғулот ўтказиш жойига киритилмади ва мусобақани тарк этди, чемпион эса Кариб ҳавзасидаги митти давлат вакили бўлди.

Фрейзер-Прайс охирги тўрт Олимпиадада 100 метрга югуриш бўйича медал олганди. Ямайкалик спортчи 2008 ва 2012 йилларда олтин қўлга киритган, кейин эса 2016 ва 2020 йилларда мос равишда бронза ва кумуш қўлга киритган. Бу сафарги турнир декабр ойида 38 ёшга тўладиган спортчининг фаолиятидаги сўнгги олимпия мусобақаси бўлиши керак эди. Аммо шу ёшида ҳам фаворитлар қаторида кўрилган Фрейзер-Прайс кутилмаганда мусобақани тарк этди. Унинг ўзи буни чигалёзди машғулотлари вақтидаги жароҳати билан боғлаган, шу туфайли у яримфиналдаги стартга чиқмаган.

Шу билан бирга, аренага келганида Шелли-Эннда машғулот ҳудудига ўтишда муаммо юзага келганди. Хавфсизлик ходимлари расмий қоидаларни сабаб қилиб келтирган ҳолда уни ўтказишмаган. Қоидага кўра, ичкарига киришга фақат жамоа автобусида келган атлетларгина ҳақли бўлади, Фрейзер-Прайс эса аренага мустақил ҳолда етиб келганди.

Якунда ямайкалик чопағон индивидуал медалсиз қоладиган бўлди. Энди у 4x100 эстафетасидан умид қилиши мумкин — бу мусобақа 8 август куни ўтказилади: олдинги Олимпиадада бу йўналишдаги олтинни айнан ямайкалик қизлар қўлга киритганди.

Фрейзер-Прайс йўқлигида аёллар ўртасидаги юз метрга югуриш баҳслари натижаси ўта кутилмаган тус олди. Биринчи натижани 10.72 сония билан Сент-Люсиядан келган Жюлен Алфред қайд этди — бу Кариб ороллари таркибидаги митти давлат. Унинг аҳолиси сони — 180 минг киши. Табиийки, Алфреднинг олтини — ушбу давлат тарихидаги илк олимпия медали бўлди.

Финалда асосий фаворит бўлган америкалик Ша'Карри Ричардсон маррага иккинчи бўлиб етиб келди. 2023 йил енги атлетика бўйича жаҳон чемпионатида у мазкур масофада олтин қўлга киритганди, аммо Парижда Алфреддан 0.15 сонияга ортда қолди. Учинчи ўринни бошқа бир америкалик Мелисса Жефферсон эгаллади, унинг маррага етиб келиш вақти — 10.92 сонияни ташкил этди.

Сузиш — Кэти Ледецкининг рекорди

Олимпия ўйинлари. Сузиш. 800 м, эркин усул
1. Кэти Ледеки (АҚШ) — 8.11,04
2. Ариарне Титмус (Австралия) — 8.12,29
3. Пэйж Мэдден (АҚШ) — 8.13,00.

Америкалик Кэти Ледецки 27 ёшида тўртинчи Олимпиадасида қатнашмоқда ва шанба куни у қаторасига тўртинчи бор 800 метр масофага эркин сузиш бўйича финалда тенгсиз бўлди. У ҳафта ўртасида 1500 метр масофага сузишда ҳам биринчи бўлганди ва энди Париж ўйинларининг икки карра ғолибига айланди.

Энди Ледецкида — 14 та олимпия медали бор, шундан тўққизтаси олтин ва у бу борада совет гимнасткачиси Лариса Латинина билан тенглашиб олди, ушбу украин ярим аср муқаддам учта Олимпиадада (Мелбурн-1956, Рим-1960 ва Токио-1964) тўққизта олтин медал олганди. Шу билан бирга, Латининада жами медаллар сони кўпроқ — 14 тага қарши 18 та.

Спорт гимнастикаси

Яна бир америкалик, гимнастикачи Симона Байлс эса шанба куни Париждаги учинчи олтинини олди, бу унинг фаолиятидаги еттинчи олимпия олтини бўлди.

Бу сафар Байлс таяниб сакрашда ўта мураккаб ҳаракатларни амалга ошириб, ғалаба қозонди.

Бу йўналишда кумуш медални бразилиялик Ребека Андрадега, бронза — яна бир америкалик Жейд Кэрига насиб этди.

Хитой ва АҚШ пешқадам

Шу куни Кариб ҳавзасидаги яна бир орол давлат – Доминика вакили ҳам енгил атлетика бўйича олтин олди. Виндсёрфингдаги олтинни эса Исроил, спорт гимнастикасидагисини – Филиппин вакиллари қўлга киритди. Беларус вакили Евгений Золотой – греблда эшкак эшиш бўйича кумушга эга чиқди.

Саккизинчи кунги баҳслардан кейин ҳам Хитой биринчи ўринда қолди (16 – 12 – 9). Хитойликлар стол теннисида, бадминтонда ва кутилмаганда катта теннисда биринчи бўлишди.

Қайсидир паллада Франция ва Австралия америкаликларни тўртинчи ўринга тушириб юборганди, аммо АҚШ жамоаси барибир иккинчи ўринни ўзига қайтариб олди. «Юлдуз-йўллилар» ўзлари учун севимли бўлган сузишда (икки олтин) ва енгил атлетикада (уч олтин) ўз устунлигини намойиш этишди.

АҚШ энг кўп - 61 (14 – 24 – 23) медал йиққан. Айни вақтда Франция (12 – 14 – 15), Австралия (12 – 8 – 7) ва Буюк Британия (10 – 10 – 13) ҳам иккинчи ўрин учун назарий имкониятга эга. Аммо, афтидан бу сафар ҳам биринчи ўрин учун Хитой ва АҚШ рақобатлашади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар