04.08.2024 14:48
2582
Флик «Барса»нинг «Реал» устидан ғалабаси ҳақида: «Бу шунчаки репетиция бўлса-да, биз яхши ўйнадик»

 Ҳанс-Дитер Флик АҚШда ўтган «Барселона» ва «Реал» (2:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин фикрларини билдирди.

- Биринчи Класико ҳақида? «Реал»га қарши ўйнаш – ҳар доим зўр.

– Жамоангиз ўйини ҳақида нима дея оласиз?

– «Ман Сити»га қарши ўйинимиз билан таққослаганда биз анча яхши кўриндик. Ўйинни назорат қилган пайтимиздаги ҳаракатларимиз менга жуда ёқди. Таассуротларим яхши. Бу шунчаки репетиция бўлса-да, биз яхши ўйнадик.

Пау Виктор? У 2 ўйинда 3та голга муаллифлик қилди. Ёмонмас. У ўз ишини яхши бажармоқда. Унинг асосий жамоада қолиши аниқми? Кўрамиз, асосий таркиб учун эшик доим очиқ, - дейди Каталония клуби бош мураббийи. 

Эслатиб ўтамиз, Пау Виктор бугунги баҳсда дубл қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар