Ҳуммелс Саудия ва Франциядан бўлган таклифларни рад этди. У ҳамон Италия клуби таклифи ҳақида ўйламоқда
Матс Ҳуммелс «Болоня»га ўтиш ёки ўтмаслиги ҳақида ҳали бир қарорга келмаган.
Журналист Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, «Боруссия»нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир тўхтамга келгани йўқ ва ҳали ҳам Италия клубининг таклифи ҳақида ўйламоқда. Ҳуммелсга жавоб бериш учун муддат белгиланмаган.
Айни пайтда 35 ёшли немис Саудия ва Лига 1нинг айрим клублари таклифларини рад этишда давом этмоқда.
Шунингдек, Ҳуммелс бир ой олдин «Аякс»га ўтишдан бош тортганди.
Олдинроқ «Болоня» ҳимоячига 2 млн евро маош ва 1 млн евро бонуслар билан бир йиллик шартнома таклиф қилгани хабар берилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар