03.08.2024 13:24
2475
Теглар
Париж-2024, дзюдо. Ўзбекистон жамоавий дастурни Канадага қарши баҳс билан бошлайди — таркиблар маълум

Ёзги олимпия ўйинларида дзюдо баҳсларида аралаш жамоавий дастур ҳам бошланиш арафасида. 

Қуръага кўра, Ўзбекистон 1/8 финалда Канадага қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Жамоалар таркиби қуйидагича: 

-57 кг: Шукуржон Аминова — Криста Дегучи
-73 кг: Муроджон Йўлдошев — Артур Маржелидон 
-70 кг: Гулноза Матниязова — Катерин Бошнен-Пинар 
-90 кг: Давлат Бобонов — Франсуа Готе-Драпо 
+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Лора Исаси 
+90 кг: Алишер Юсупов — Шади Ал Наҳас

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон яккалик беллашувларида 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлиб, Олимпиадалардаги энг яхши натижасини қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар