03.08.2024 17:28
1978
Теглар
Олмо «Барса»га ўтишни истамоқда ва «Лейпциг»га босим ўтказмоқда

Дани Олмо «Барселона»га ўтишни истамоқда.

Football Espana нашри инсайдер Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, яримҳимоячи фақат Каталония клубига ўтишни истаётганини айтган ва келишувни тезлаштириш учун «Лейпциг»га босим ўтказмоқда.

Аввалроқ «Барселона»нинг сўнгги таклифи 60 млн евро ишлаб олишни хоҳлаётган немисларга тўғри келмагани маълум қилинганди.

Шунга қарамай, музокаралар тўғри йўналишда кетмоқда. Катта эҳтимол билан «кўк-анорранглилар» таклифни бироз яхшилашлари керак.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли яримҳимоячи Евро-2024да Испания билан чемпионга айланди. У турнирда 3 та гол ва 2 та ассист билан тўпурар бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар