03.08.2024 09:07
1964
Теглар
«Челси» шартномани узайтиришдан бош тортган Галлаҳерни умумий гуруҳ машғулотларидан четлатди

Конор Галлаҳер «Челси»нинг асосий жамоаси билан машғулот ўтказа олмайди.

Daily Mail ва Тhe Sun нашри журналисти Том Барклининг хабар беришича, таътили тугаган яримҳимоячига умумий гуруҳда шуғулланиш тақиқланган. 

Аввалроқ 24 ёшли инглиз шартномасини икки йилга узайтиришдан бош тортганди. У «Челси»да қолишга тайёр, аммо узоқ муддатли битим имзолаш шарти билан.

Хабар қилинишича, Мадриднинг «Атлетико» клуби Галлаҳерни сотиб олмоқчи, аммо клублар ҳозирча тўлиқ келишувга эришмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар