03.08.2024 11:07
1067
Теглар
«Челси» Сантосни бир йил ичида 3-бор ижарага берди

«Челси» Андрей Сантосни «Страсбург»га ижарага берди.

20 ёшли яримҳимоячи бир йил ичида учинчи бор ижарада ўйнайди. 2023 йил август ойи охирида лондонликлар уни «Ноттингҳэм Форест»га жўнатишганди, у ерда бразилиялик атиги 2 та ўйин ўтказди.

Қишки трансфер ойнасида эса футболчи қайтариб олинди ва «Страсбург»га берилди. Энди «Челси» Сантосни яна француз клубига қайтарди.

Яримҳимоячи 2023 йилнинг январида 12,5 млн эвро эвазига «Челси»га ўтганди. У асосий таркибда бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар