03.08.2024 11:08
1869
«Барса» Ромеуни «Жирона»га қайтаради

«Барселона» Ориол Ромеу билан хайрлашишга қарор қилди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» яримҳимоячини «Жирона»га ижарага беради. У ҳафта охирида тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» 32 ёшли тарбияланувчисини ўтган ёзда айнан «Жирона»дан сотиб олганди.

Ромеу ўтган мавсумда Ла Лигада 28 ўйинда 1 та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар