02.08.2024 13:51
1076
Теглар
Сёрлот «Aтлетико»га ўтишга розилик берди 

«Атлетико» Александр Сёрлотнинг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.

«Вилярреал» ҳужумчиси аллақачон Мадрид клубига ўтишга рози бўлган, деб хабар беради АS. 

Норвегиялик футболчининг шартномасида товон пули 38 млн евро қилиб белгиланган. «Вилярреал» агар 28 ёшли форвард сотиладиган бўлса, товон пулини олиш ниятида. Аммо тўлов шакли учун турли вариантларни кўриб чиқишга тайёр.

Мадриддан келган биринчи таклиф талаб қилинган қийматдан унчалик кам бўлмаган. Клублар яқин соатларда келишувга эришишлари мумкин. 

Сёрлот ўтган мавсумда Ла Лигада 34 ўйинда 23 гол уриб, иккинчи тўпурар бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар