03.08.2024 00:45
2239
Теглар
Париж-2024. Ҳасанбой Дўсматов дербида Сакен Бибоссиновни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди

Ёзги Олимпия ўйинларида бокс мусобақасида чоракфинал баҳслари давом этмоқда. 

-51 кг вазнда Рио Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов оғир жангда қозоғистонлик Сакен Бибоссинов устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритди ва камида бронза медалини кафолатлади. 

Дўсматов финал йўлланмаси учун 4 август куни Кабо-Верде вакили Де Пинага қарши рингга кўтарилади. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонликлардан Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ҳам яримфинал масаласини ижобий ҳал қилишганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар