02.08.2024 15:34
1794
Париж-2024. Алишер Юсупов тожикистонлик дзюдочига мағлуб бўлиб, ўтиш босқичида қатнашади

Олимпиадада дзюдо бўйича +100кг вазн тоифасида Алишер Юсупов чоракфинал баҳсини ўтказди.

+100 кг вазн тоифасида яримфинал йўлланмаси учун курашда ўзбекистонлик дзюдочи тожикистонлик Темур Раҳимовга қарши баҳслашиб, учта шидо билан мағлубиятга учради. 

Шу тариқа, Алишер Юсупов ўтиш беллашувида иштирок этиб, бронза медали учун кураш олиб бориш имкониятига эга. Энди у грузиялик Гурам Тушишвили ва франциялик Тедди Ринер ўртасидаги баҳсда мағлуб бўлган дзюдочига қарши татамига чиқади. 

Эслатиб ўтамиз, Алишер Юсупов 1/8 финалда словакиялик Мариус Физелни мағлубиятга учратганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар