02.08.2024 20:50
1006
Теглар
Париж-2024. Алишер Юсупов – бронза медали соҳиби!

Олимпиадада дзюдо бўйича +100кг вазн тоифасида Алишер Юсупов Ўзбекистон ҳисобига 3-медални келтирди.

Алишер ўтиш ўйинини ўтказмай, автоматик тарзда бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритгач, япониялик Татсуру Саитога қарши татамига чиқди. Беллашувда ҳамюртимиз иппон баҳоси билан ғалабага эришиб, бронза медали соҳибига айланди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик дзюдочилар мамлакатимиз ҳисобига 3-медални келтиришди. Бунгача Диёра Келдиёрова чемпионликни қўлга киритган бўлса, Музаффарбек Тўрабоев ҳам бронзага эга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар