02.08.2024 08:52
1468
Теглар
«Лестер»нинг собиқ мураббийи Шекспир 60 ёшида саратондан вафот этди 

«Лестер»нинг собиқ бош мураббийи Крэйг Шекспир 60 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда мураббийнинг оиласи хабар берди. 2023 йил октябр ойидан бери Шекспир саратон касаллигидан даволанаётган эди.

Мураббий 2015/16 йилги мавсумда «Лестер» Премер-лигада ғолиб чиққанида Клаудио Раниерининг ёрдамчиси бўлган. 2017 йилнинг февралидан эса италиялик мутахассис ўрнини эгаллаган, аммо октябр ойида клуб уни ишдан бўшатган.

Шекспир шунингдек, «Вест Бромвич», «Ҳалл Сити», «Эвертон», «Уотфорд», «Астон Вилла» ва «Норвич» клубларида ишлаган, 2016 йилда Англия миллий жамоаси бош мураббийига ассистентлик қилган. Мураббийнинг охирги иш жойи яна «Лестер» бўлган, бу сафар Дин Смитга ёрдамчилик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар