02.08.2024 13:52
1374
Теглар
Хамес: «Олтин тўп»ни Карвахалга берган бўлардим»

Хамес Родригес Дани Карвахални «Олтин тўп»га асосий даъвогар деб ҳисоблайди.

«Олтин тўп»ни ким олиши керак? Совринларни ҳисобга олсак, Карвахал. Ва у жуда яхши ўйнади ҳам. 

Беллингҳэм ҳақида билмадим, Винисиус эса Америка кубогида муваффақиятсизликка учради... 

Агар Америка Кубогида ғолиб чиққанимда, мен ҳам давогарлар рўйхатида бўлардим», — деди аввалроқ «Реал»да ўйнаган колумбиялик яримҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Америка Кубоги финалида Колумбия Аргентинага (0:1) ютқазиб қўйди. 

«Реал» ҳимоячиси Карвахал якунланган мавсумда ЕЧЛ, Ла Лига ва Испания Суперкубогида ғолиб бўлди, миллий жамоаси билан Еврода чемпионга айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар