02.08.2024 15:40
860
Футзал. Даврон Чориев жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси аъзоси Даврон Чориев сентябр-октябр ойларида Тошкент, Андижо ва Бухоро мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди. 

ЎФА матбуот хизматининг ёзишича, машғулотлар давомида футзалчининг аввалги жароҳати безовта қилган. Тикланиш кўпроқ муддатни ўз ичига олади. 

Эслатиб ўтамиз, Чориев жароҳати сабаб бунгача Осиё Кубогига ҳам бора олмаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар