02.08.2024 10:08
4200
«Челси» Лукаку трансфери бўйича АПЛ клуби билан келишувга эришди, аммо ҳужумчи «Наполи»га ўтмоқчи

«Aстон Вилла» Ромелу Лукаку учун курашга киришди.

Il Mattino хабарига кўра, «Челси» Бирмингҳэм клуби билан ҳужумчининг трансфери бўйича келишувга эришган ва белгиялик футболчидан шахсий шартнома бўйича музокараларни бошлашини талаб қилмоқда.

Бироқ Ромелу «Астон Вилла»га ўтишдан бош тортмоқда, чунки у аллақачон «Наполи»га ўтиш борасида Антонио Конте билан келишувга эга.

Таъкидланишича, «Челси» «Наполи»дан таклиф бўлишини узоқ кутишни истамагани учун Ромелунинг «Астон Вилла»га трансферини тезроқ якунламоқчи.

Шу билан бирга лондонликлар Лукакуни неаполликлар ҳужумчиси Виктор Осимҳен бўйича келишувга қўшишдан манфаатдор эмас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар