02.08.2024 19:41
1596
Теглар
«Бавария» «МЮ»нинг де Лигт ва Мазрауи бўйича таклифини рад этди

«Бавария»нинг икки ҳимоячиси «Манчестер Юнайтед» клубининг диққат эътиборида турибди.

Инглиз клуби Мюнхен клубининг бир йўла икки ҳимоячиси Маттейс де Лигт ва Нуссаир Мазрауи трансфери бўйича таклиф билан чиққан. Аммо немис клуби раҳбарияти «МЮ»нинг дастлабки таклифини рад этган. Таклиф суммаси маълум қилинмаяпти. Томонлар музокарани давом эттирмоқда.

Аввалроқ, «Бавария»нинг ҳар икки футболчиси «МЮ»га ўтишга тайёрлиги ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар