02.08.2024 17:08
1240
Теглар
«Атлетико» Алваресни Гризманнга ўринбосар сифатида кўрмоқда

«Атлетико» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Хулиан Алваресни Антуан Гризманнга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Marca хабарига кўра, Мадрид клуби 24 ёшли аргентиналик ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб тез орада «Манчестер Сити»га трансфер таклифини юборади.

Аввалроқ, Мадрид клуби кейинги йил МЛСга йўл олишни режалаштирган33 ёшли Гризманн ўрнига ўринбосар излаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Аргентина сафида Олимпиадада иштирок этаётган Хулиан Алварес кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубга ўтиши мумкинлигини яширмаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар