37 ёшли Нани Португалия клубига ўтди
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Нани эркин агент сифатида «Эштрела»га ўтди.
37 ёшли португалиялик янги клуби билан 2025 йилнинг июнигача шартнома имзолади.
Нанининг сўнгги жамоаси «Адана Демирспор» бўлиб, у ўтган мавсум охирида турклар сафини тарк этганди.
Футболчи, шунингдек, «Спортинг», «Фенербаҳче», «Валенсия», «Лацио», «Орландо Сити», «Венеция» ва «Мелбурн Виктори» каби жамоаларда ҳам ҳаракат қилгар.
Маълумот ўрнида, «Эштрела» Португалия чемпионатида сўнгги мавсумда 14-ўринни эгаллаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар