U-19 Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчиси «Удинезе»га ўтди
«Удинезе» U-19 Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси билан шартнома имзолади.
Италия клуби «Байер»дан Икер Браво трансферини эълон қилди. Ҳужумчи билан 4 йиллик шартнома имзоланди.
Фабрицио Романонинг ёзишича, Леверкузен клуби футболчининг кейинги трансферидан 50 фоиз улуш олади.
U-19 Евро-2024да испаниялик футболчи 5 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди, жумладан, Францияга қарши финал ўйинида (2:0) ғалаба тўпини киритди.
19 ёшли Браво ўтган мавсумда «Реал Б» сафида ижарада ҳаракат қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар