01.08.2024 17:20
11636
Теглар
Париж-2024 Олимпиадасидан энг яхши 20та фотосурат сараланди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Ҳар тўрт йилликнинг энг катта спорт фестивали – Олимпиада-2024 тобора ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. CNN турнир давомида фотомухбирлар тарихга муҳрлаган энг яхши фотосуратларни эълон қилди. Эътиборлиси, энг сара суратлар орасида ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳам фотоси жой олган.

Триатлон бўйича турнир. Эркаклар ўртасидаги баҳсларни спортчилар Сена дарёсидан бошлашди.

Стол тенниси бўйича сингапурлик спортчи Цзэн Цзян бор эътиборини шарга қаратган.

Франциялик велосипедчи Энтони Жанжан Париждаги Луксор обелиски қаршисида фристайл бўйича баҳсларда қатнашиб, бронзага эга чиқди.

Стол тенниси бўйича баҳсдан кейин Жанубий Корея ва Шимолий Корея спортчилари мамлакатларнинг совуқ муносабатига қарамай, шоҳсупада ўзаро дўстона селфи қилишди. Улар орасида хитойлик спортчи ҳам бор.

Бокс бўйича баҳсларда тожикистонлик Мижгона Самадова америкалик Алисс Мендосга қақшатқич зарба йўллаган вазият.

Америкалик афсонавий гимнастикачи Симона Байлз АҚШ миллий жамоаси сафида ажойиб иштирокидан кейин олтин медалга эга чиқди.

Британиялик таниқли теннисчи Энди Мюррей боғичини мухлисларга улоқтирган кадр. У Париж-2024 турнири фаолиятидаги энг сўнгги мусобақа бўлишини маълум қилди.

Ирландиялик сузувчи Дэниел Виффен 800 метрга эркин сузишда олтин медалга эга чиқди.

Регби бўйича АҚШ аёллар миллий жамоаси Австралия устидан иродали ғалабага эришиб, бронза медалига эга бўлди. Америкаликлар регби бўйича илк бор медалга эга чиқишди.

Ўзбекистондан ташкилий тарзда Парижга олиб келинган мухлислар Мисрга қарши ўйинда ўз жамоаларини мана шундай қўллаб-қувватлашди.

Франциялик қиличбоз Ауриан Малло-Бретон шпага йўналишидаги ғалабасидан кейин мураббийлар билан ўйин таҳлили вақтида ўғли Матисни овутмоқда.

APF фотографи Жером Бруйе бразилиялик сёрфер Габриел Мединани иштирокини якунлаётганида тўлқин остидан чиқиши ҳолатида «ушлаган». Эътиборлиси, фото қаҳрамони Габриел Медина бу чиқиши билан ҳакамлардан 10 баллик имкониятдан 9,90 балл олди — бу олимпия ўйинлари тарихида сёрфингдаги энг юқори кўрсаткич.

Япониялик гимнастлар жамоавий турнирда драматик ғалабани нишонлашмоқда. Ҳал қилувчи чиқишда хитойликлар жиддий хатога йўл қўйгач, японияликлар 1-ўринни эгаллашди, чин юрти вакиллари эса 2-ўринга тушди.

Германиялик сузувчи Лукас Мартенс 400 метрга эркин усулда сузишдаги ғалабасидан кейин чарчоғини чиқармоқда...

Хитойлик Ю Ҳай Чэн ўқ отиш турнирида

Эйфел минораси қаршисида ўтаётган соҳил волейболи бўйича баҳслардан фото.

Канадалик Крисси Скарфилд регби бўйича Янги Зеландияга қарши баҳсда рақибини жон ҳолатда тўхтатиб қолишга уринаётган вазият

Фижи ва Франция ўртасидаги регби баҳсидан фотосурат

Эйфел минорасидаги Олимпия халқалари орасидан кўринаётган ой  

Эйфел қаршисида ўтаётган соҳил волейболи бўйича баҳсдан фото.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар