01.08.2024 15:35
1576
Теглар
Париж-2024. Музаффарбек Тўрабоев Коррелни мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев яримфиналга чиқди.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида -100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Музаффарбек Тўрабоев нидерландиялик Михаил Коррелга қарши татамига чиқди. Муросасиз кечган баҳсда Музаффарбек нидерландиялик рақиби устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл оди.

Энди у финал йўлланмаси учун озарбайжонлик Зелим Котсоев қарши татамига чиқади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар