01.08.2024 20:44
1241
Теглар
Париж-2024. Музаффарбек Тўрабоев – бронза медали соҳиби!

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев яримфиналда мағлубиятга учрагач, бронза медали учун татамига чиқди.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида -100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Музаффарбек Тўрабоев яримфинал баҳсида жаҳон чемпиони озарбайжонлик Зелим Коцоевга имкониятни бой берганидан кейин бронза медали учун баҳсда испаниялик Николоз Шеразадишвилига қарши курашди.

Баҳсда ўзбекистонлик 2023 йилги жаҳон чемпиони испаниялик рақиби устидан вазари баҳоси билан ғалабага эришиб, бронза медалига эга чиқди.

Дастлабки медални ҳам дюдочи Диёра Келдиёрова ютганди, у Олимпиада чемпионига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар