01.08.2024 19:10
3682
Теглар
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилади

1979 йилги авиаҳалокатда қурбон бўлган «Пахтакор» футболчилари хотирасига Минск шаҳрида тадбир ташкил этилади.

11 август куни Беларус пойтахти Минск шаҳрида 45 йил аввал мудҳиш авиаҳалокатда вафот этган «Пахтакор» футболчилари хотирасига бағишланган ноёб футбол тадбири - «Ўйналмаган матч» бўлиб ўтади.

«Динамо-Юни» стадионида 1979 йилги муҳитни қайта тиклаш мақсадида Тошкентнинг «Пахтакор» ва Минскнинг «Динамо» клуби фахрийлари ўртасида дўстона ўйин бўлиб ўтади, деб хабар берди «Беларусь сегодня».

Ўйинда «Пахтакор» фахрийлари, жумладан, турли сабабларга кўра 1979 йилги машъум рейсдан қолиб кетган футболчилар ҳамда Минскнинг «Динамо» жамоаси фахрийлари иштирок этади.

«Пахтакор» таркиби қуйидагича бўлади: Аҳмад Убайдуллаев, Рустам Мирсодиқов, Геннадий Денисов, Марат Кабаев, Игор Шквирин, Фарҳод Магомедов, Анатолий Соловёв, Александр Журавлёв, Эркин Воҳидов, Игор Поваляев, Ринат Файрузов, Олег Синелобов ва Олег Сабиров.

Ташкилотчилар тафсилотларга алоҳида эътибор берган: футболчилар ва ҳакамлар қайта тикланган ретро либосларни кияди, тадбир дизайни СССР Олий лигасининг 42-чемпионати услубига мос келади. Тадбирда марҳум спортчиларнинг беваси ва фарзандлари ҳам фахрий меҳмон бўлади.

1979 йил 11 августда юз берган авиаҳалокат 178 киши, жумладан, «Пахтакор»нинг 17 нафар футболчиси ва мураббийлар штаби аъзоларининг ҳаётига зомин бўлган эди. Тошкентликлар Олий лиганинг навбатдаги турида Минскнинг «Динамо» клубига қарши майдонга тушиши керак эди. Бироқ, авиаҳалокат туфайли бу ўйин ўтказилмади. Днепродзержинск осмонида иккита Ту-134 самолётининг тўқнашуви футбол тарихидаги энг даҳшатли фожиалардан бирига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар