31.07.2024 08:10
3753
Теглар
«Рома» 30 млн еврога «Ювентус» футболчисини сотиб олди

Матиас Суле фаолиятини «Рома»да давом эттиради. 

Рим клуби «Ювентус»га тегишли ҳужумчини 26+4 млн еврога сотиб олди. Шунингдек, Турин клуби аргентиналик футболчининг кейинги трансферидан 10% улуш олади.

21 ёшли ҳужумчи билан шартнома 5 йилга мўлжалланган. 

Суле ўтган мавсумни «Фрозиноне»да ижарада ўтказиб, 36 ўйинда 11 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар