31.07.2024 00:20
1963
Теглар
Париж-2024. Тўрабек Ҳабибуллаев Марсялни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг энг ёш аъзоси Тўрабек Ҳабибуллаев ҳам Париж-2024 Олимпиадаси бокс баҳсларини ғалаба билан бошлади.

-80 кг тоифасидаги ўзбекистонлик 20 ёшли боксчи 1/8 финалда филиппинлик Эумир Марсялга қарши рингга кўтарилди. Жанг давомида рақибидан устунлигини кўрсата олган Тўрабек уч раунд якунларига кўра, Марсялни мағлубиятга учратди – 5:0. Ҳабибуллаев чоракфинал жангини 2 август куни ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ боксчилардан Руслан Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва Ситора Турдибекова кейинги босқичга чиққан бўлса, Нигина Ўктамова турнирни тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар