31.07.2024 18:25
3482
Теглар
Париж-2024. Олимпиадада бўйи энг узун ва паст баскетболчилар учрашишди

Париж-2024 Олимпиадаси баскетбол баҳсларида Франция миллий жамоаси Японияга қарши паркетга тушди.

Эътиборлиси, ушбу баҳсда турнирнинг энг бўйдор баскетболчиси Виктор Вембаняма ва бўйи энг паст бўлган Юки Тогаси ўзаро тўқнаш келишди. Учрашувда Франция овертаймда 94:90 (32:25, 17:19, 20:20, 15:20, 10:6) ҳисобида Япониядан устун келди.

ФИБА маълумотларига кўра, франциялик Вембаняманинг бўйи 2 метр 22 сантиметрни ташкил этса, япониялик Юки Тогасининг бўйи эса 1,67 метрни ташкил қилади.

Қайд этиш жоиз, Японияга қарши баҳсда Виктор Вембаняма 18 очко тўплаб, жамоасининг энг самарадор ўйинчисига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар