Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Давлат Бобонов Олимпиададаги иштирокини кутилмаганда эрта якунлади.
-90 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик дзюдочи илк даврада Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоаси аъзоси Арам Григорян билан тўқнаш келди. Баҳс Григорян фойдасига ҳал бўлди ва Бобонов Олимпиададаги иштирокини эрта якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Бобонов сўнгги Олимпиадада бронза медалига эга чиққанди. Жаҳон ва Осиё чемпиони саналмиш 27 ёшли дзюдочининг турнирни дастлабки босқичдаёқ якунлагани кутилмаган натижага айланди.
Бобоновгача дзюдо баҳсларида Ўзбекистоннинг яна бир вакили иштирокини якунлади.
Аёллар ўртасида -70 кг вазнда Гулноза Матниязова 1/8 финалда япониялик Саки Низоега ютқазиб, турнирни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадасида дзюдода ҳозирча фақат Диёра Келдиёрова Ўзбекистон ҳисобига медал (олтин) келтирди.