Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг бугун жангини ўтказган иккинчи вакили ҳам ғалабага эришди.
Турнирдаги дебютини ўтказган Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазнда Африка Ўйинлари финалчиси мисрлик Омар Элавадига қарши рингга чиқди. Жангда ўзбекистонлик жаҳон чемпиони мисрлик рақибини мағлуб этди (5:0) ва 1/4 финалга чиқди.
Аввалроқ, яна бир боксчимиз Абдумалик Ҳалоков ҳам ғалабага эришганди. Шу тариқа, Асадхўжа ҳозиргача чоракфиналга йўлланма олган ўзбекистонлик 8-боксчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача боксчилардан Руслан Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Ситора Турдибекова, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Абдумалик Халоков ҳам кейинги босқичга чиққан бўлса, Нигина Ўктамова турнирни тарк этганди.
1 август
1/4 финал
–63,5 кг, Руслан Абдуллаев — Уатт Сэнфорд (Канада)
1/16 финал
–66 кг, Навбаҳор Ҳамидова — Морелле МакКейн (АҚШ)
1/4 финал
–92 кг, Лазизбек Муллажонов — Кено Марлей Мачадо (Бразилия)
2 август
1/16 финал
–57 кг, Ситора Турдибекова — Лин Ю Тинг (Тайпей)
1/4 финал
+90 кг, Баҳодир Жалолов — Теремоана Теремоана (Австралия)
–51 кг, Ҳасанбой Дўсматов — Сакен Бибоссинов (Қозоғистон)
–80 кг, Тўрабек Ҳабибуллаев — Арлен Лопес (Куба)
3 август
1/4 финал
–57 кг, Абдумалик Ҳалоков — Ҳосе Куилес Бротонс (Испания)