Париж-2024. Амирхон Содиқов Олимпиада чемпионига ютқазди
Камончимиз Амирхон Содиқов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида яккалик дастуридаги иштирокини якунлади.
Ҳамюртимиз 2-даврада Лондон-2012 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони италиялик Мауро Несполига 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маълумот учун, Содиқов камондан ўқ отиш спорт тури бўйича 1-саралашдаги иштирокида 72 уринишда 674 очко жамғарган ҳолда 13-натижани қайд этган ва аввалги баҳсда аргентиналик Марио Дамиан устидан соф ғалабага эришганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар