31.07.2024 19:05
949
«МЮ» жароҳат олган Лени Йоронинг узоқ муддатга сафдан чиқишидан хавотирланмоқда

 «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йоронинг жароҳати тахмин қилинганидан жиддийроқ бўлиб чиқди.

Манчестерликларнинг янги ҳимоячиси «Арсенал»га қарши (1:2) АҚШдаги ўртоқлик учрашувининг 35-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Клуб ҳимоячининг оёғи синган бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Акс ҳолда 62+8 миллион еврога сотиб олинган франциялик ҳимоячи мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин.

Йоро 18 июл куни «Лилл»дан «МЮ»га ўтиб, янги клубидаги иккинчи учрашувини ўтказган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар