Келечи Иҳеаначо — «Севиля» футболчиси
Келечи Иҳеаначо «Севиля»га эркин агент сифатида қўшилди.
Нигерия миллий жамоасининг 27 ёшли форварди аллақачон Андалусияга етиб борди ва клуб ижтимоий тармоқларда унинг суратини жойлаштирди.
Яқин орада Иҳеаначо тиббий кўрикдан ўтади ва испан клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди, деб хабар беради АBC.
Ҳужумчи «Севиля»да ўтган ҳафтада «Фенербаҳче»га сотилган Юсуф Ан-Носирининг ўрнини эгаллайди.
Иҳеаначонинг сўнгги клуби «Лестер» эди. У «Манчестер Сити»даги ўйинлари билан ҳам танилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар