31.07.2024 17:13
443
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси Ангола ва Португалияга қарши ўйин ўтказади

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси 9-16 август кунлари Португалияда йиғин ўтказади. 

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, Хосе Венансио Лопес жамоаси 11 ва 15 августда Жаҳон чемпионати иштирокчиси Анголага қарши, 16 августда эса амалдаги жаҳон чемпиони Португалияга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Португалия жаҳоннинг амалдаги чемпиони саналади. 

Ўртоқлик ўйинлари санаси:

11.08.2024
Ўзбекистон – Ангола

15.08.2024
Ўзбекистон – Ангола

16.08.2024
Португалия – Ўзбекистон.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар