31.07.2024 08:30
1234
«Андижон» сербиялик футболчи билан шартнома имзолади, Дамир Темировни ижарага олди

«Андижон» трансферлар ойнасининг сўнгги кунида бир қатор трансферларни амалга оширди. 

Водий клуби сербиялик 30 ёшли чап қанот ҳимоячиси Любиша Петсел билан шартнома тузди. Футболчи сўнгги бор ўз ватанида «Раднички» жамоасида ҳаракат қилган. 

«Бургутлар» сафига «Динамо» яримҳимоячиси Дамир Темиров ҳам қўшилди. 26 ёшли футболчи янги жамоасида ижарада ўйнайди. 

Ўз навбатида «Андижон» тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов ва яримҳимоячи Суннатилла Абдуллажонов билан келишувни бекор қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар