30.07.2024 10:51
546
Теглар
«Жирона» «Тоттенҳэм»дан Брайан Хилни ижарага олди

Брайан Хил «Тоттенҳэм»дан «Жирона»га ўтди.

Испания клуби 23 ёшли вингерни ижарага олганини эълон қилди. 

Бу — Хилнинг «Тоттенҳэм»даги учинчи ижараси. Аввалроқ у «Валенсия» ва «Севиля»га ўтганди. 

АПЛнинг 2023/24 йилги мавсумида испаниялик футболчи 11 та ўйин ўтказиб, бирорта гол урмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар